Wednesday, July 6, 2011

Диссертация ёзишга киришдим.

Кеча Зебо билан скайпда видеосӯҳбатлашдик. Гурунглашаётиб ӯзимни қанчалик бахтли эканлигимни, шундай ажойиб ёрим борлигини яна бир карра англаб етдим. Анча соғинибман. Азизжон ухлаб ётган экан. Фариджон гоҳида ойисининг тиззасига келиб ӯтириб, компютерда менга қарар эди-ю, яна ӯрнидан турa югуриб у ёқдан бу ёққа чопарди. Уйдаги кичкина глобусдан Американи кӯрсатиб "дада, дада" деб кӯрсатар эди. Азизжондан ӯрганган. Жонимнинг айтишича, картада ранги бир хилга бӯяганлиги учун Фариджон баъзида Гренландияни кӯрсатиб "дада" дер экан.

Насиб бӯлса тез кунларда яна бирга бӯламиз. Мен диссертациямни ёзишга киришдим. Тахминан 100 бет илмий иш ёзсам керак. Ихтиёримда 56 кун бор. Мустақиллик кунигача илмий ишимни ҳам битираман, насиб бӯлса. Октябрь ойларида ҳимоя қилмоқчиман.

Thursday, June 23, 2011

Икки йиллик танаффус

Блогларда ёзмаслигимнинг асосий сабаби иш билан бандлигим бӯлса керак. Бир жиҳатдан бу ҳам бир баҳонага ӯхшайди. Ҳар куни икки дақиқа вақтимни сарфлаб ӯтмишимни бу ерда муҳрласам бӯлар эди. Ваҳоланки мана орадан қарийб икки йил ӯтибди...

Охирги ёзганимдан роппа росса бир ҳафта ӯтгандан сӯнг, биз яна бир ӯғилчалик бӯлдик. Исмини Фарид қӯйдик, ҳақиқатдан ҳам ЯГОНА (Farid == Unique) бӯлсин деган ният билан! Кейинги ойда ҳадемай иккига қадам қӯяди. :-) Азизжон ҳам кап-катта йигит бӯлди. Ҳозир аяси билан Фаридга қараб уйнинг эркаги вазифасини бажараяпти. Мен ҳануз ПиЭйжДи да ӯқиб юрибман, насиб бӯлса шу йилнинг охирларида ҳимоя қиламан.

Албатта оиламни жуда соғиндим. Орада жоним билан Фариджон олдимга келиб бир уч ойлаб туриб яна қайтдилар. Ӯтган йили ӯзим ҳам ватанга бориб Азизжон билан Фариджонни кӯрдим. Анча воқиалар бӯлиб ӯтди; уларни ёзса бир-икки китоб камлик қилса керак. Ҷони ман яқинда олдимга келиб кетди. Энди иш излаш арафасида юрибман. Қанийди тезда иш топсам-у оиламни бирлаштирсам!