Wednesday, July 6, 2011

Диссертация ёзишга киришдим.

Кеча Зебо билан скайпда видеосӯҳбатлашдик. Гурунглашаётиб ӯзимни қанчалик бахтли эканлигимни, шундай ажойиб ёрим борлигини яна бир карра англаб етдим. Анча соғинибман. Азизжон ухлаб ётган экан. Фариджон гоҳида ойисининг тиззасига келиб ӯтириб, компютерда менга қарар эди-ю, яна ӯрнидан турa югуриб у ёқдан бу ёққа чопарди. Уйдаги кичкина глобусдан Американи кӯрсатиб "дада, дада" деб кӯрсатар эди. Азизжондан ӯрганган. Жонимнинг айтишича, картада ранги бир хилга бӯяганлиги учун Фариджон баъзида Гренландияни кӯрсатиб "дада" дер экан.

Насиб бӯлса тез кунларда яна бирга бӯламиз. Мен диссертациямни ёзишга киришдим. Тахминан 100 бет илмий иш ёзсам керак. Ихтиёримда 56 кун бор. Мустақиллик кунигача илмий ишимни ҳам битираман, насиб бӯлса. Октябрь ойларида ҳимоя қилмоқчиман.

Thursday, June 23, 2011

Икки йиллик танаффус

Блогларда ёзмаслигимнинг асосий сабаби иш билан бандлигим бӯлса керак. Бир жиҳатдан бу ҳам бир баҳонага ӯхшайди. Ҳар куни икки дақиқа вақтимни сарфлаб ӯтмишимни бу ерда муҳрласам бӯлар эди. Ваҳоланки мана орадан қарийб икки йил ӯтибди...

Охирги ёзганимдан роппа росса бир ҳафта ӯтгандан сӯнг, биз яна бир ӯғилчалик бӯлдик. Исмини Фарид қӯйдик, ҳақиқатдан ҳам ЯГОНА (Farid == Unique) бӯлсин деган ният билан! Кейинги ойда ҳадемай иккига қадам қӯяди. :-) Азизжон ҳам кап-катта йигит бӯлди. Ҳозир аяси билан Фаридга қараб уйнинг эркаги вазифасини бажараяпти. Мен ҳануз ПиЭйжДи да ӯқиб юрибман, насиб бӯлса шу йилнинг охирларида ҳимоя қиламан.

Албатта оиламни жуда соғиндим. Орада жоним билан Фариджон олдимга келиб бир уч ойлаб туриб яна қайтдилар. Ӯтган йили ӯзим ҳам ватанга бориб Азизжон билан Фариджонни кӯрдим. Анча воқиалар бӯлиб ӯтди; уларни ёзса бир-икки китоб камлик қилса керак. Ҷони ман яқинда олдимга келиб кетди. Энди иш излаш арафасида юрибман. Қанийди тезда иш топсам-у оиламни бирлаштирсам!

Monday, July 13, 2009

Яқин кунлар қолди.

Орада ёзмаганимга ҳам мана ҳадемай бир йил бӯлади. Бу орада анча воқиалар бӯлиб ӯтди. Мана иккинчи курсни ҳам битирай деб турибман. Жоним билан кӯп жойларни бориб зиёрат қилдик. Жумладан, Ню Йоркдек шаҳри азимга бориш насиб этди. Воқиалар тафсилотига унча киришмайман. Март ойида жоним ватанга қайтди. Ҳозир Азизжон билан бирга Тошкентдаги уйимизда турибди. Биз янги ӯғилчанинг дунёга келишини интизорлик билан кутаяпмиз. Онам анчадан бери Тошкентда улар билан бирга. Укам ҳам имтиҳонга тайёргарлик кӯриш мақсадида келган ва бирга туришибди. Бугун отам билан синглим ҳам Сарисоиёдан келишади.
Айтмоқчи, Азизжон ӯнгача санашни ӯрганиб олган. Ҳар доим гаплашганимда ҳузур қиламан. Бундай кунларда улар билан бирга бӯла олмаганимдан баъзан афсус қиламан. Лекин молиявий қийинчилик туфайли, бу ерда қолишга қарор қилдим. Ҳозир илмий раҳбарим билан нейтрон юлдузлар ҳақидаги масъалаларни ишлаяпмиз. Бунинг устига дарс ҳам бераяпман. Янгиликлардан ёзиб тураман.

Friday, August 22, 2008

Кучли ёмғир ёғди.

Бугун куни билан Таллаҳассида кучли ёмғир ёғди. Бунақаси 10 йилда бир келар экан. Шамол аралаш бӯрон барча муассаса ва ташкилотларнинг ёпилишига сабаб бӯлди. Одамлар уйларидан чиқишмай шу замон пайдо бӯлиши эҳтимолдан холи бӯлмаган торнадо ёки ураганлардан паноҳ сақлаб туришарди.

Мен илмий раҳбарим берган мақолаларни ӯқиб чиқдим. Берган олтита мақоласидан иккитасига тушундим холос. Бундан ташқари жоним билан манти пиширдик. Жуда яхши чиқди. Мазза қилиб туширдик, ҳали бир хоним ҳам пиширганмиз, кечга еб қӯйиш мақсадида.

Айтмоқчи, жоним билан яна карта ӯйнаб ҳисобни дуранг қилиб қӯйдим. Бу марта менинг қӯлим баланд келди, ҳисоб 10:2.

Thursday, August 21, 2008

Картада ютқазганим ҳақида

Кеча жоним билан карта ӯйнадик. Жуда яхши карта ӯйинчиси бӯлишимга қарамай жонимдан 10:7 ҳисобда ютқаздим. Айтишича карта ӯйинида энг қолоқ ҳисобланар экан дугоналари орасида. Ҳар ҳолда мендан анча яхши ӯйнар экан, ёки мен карта ӯйнашни буткул унутибман.

Бугун эрталаб 10 дақиқа югурдим, жуда кам, биламан, лекин анча терлаб кетдим. Хорхе берган мақолани ӯқиганим билан чандон фаҳмига бормадим. Яна иккита мақоласи қолди, ӯқиганимдан сӯнг илмий раҳбарим билан гаплашаман.

Tuesday, August 19, 2008

Биз АҚШ дамиз.

Жоним билан Флоридага келдим. У мендан бир кун олдин йӯлга чиққан эди. Атлантада учрашдик. Бир қарашда Таллаҳасси шаҳри унга ёқмади. Лекин бир икки кундан сӯнг айтишича, бу шаҳар анча маъқулбоп жой экан. Кунлар тез ӯтиб кетаяпти.
Гоҳида кулишамиз, гоҳида урушамиз. :) Жоним ҳар куни уйни, ӯимизнинг Ӯзбекистонни соғинади. Сирдарёнинг Мирзачӯл тупроқларига-да алмаштирмайман дейди, бу Амрико деганларини.

Wednesday, April 30, 2008

716 348 сониядан сӯнг учрашамиз, насиб этса.

Ниҳоятда имтиҳонларнинг натижаси ҳам чиқди. Статистик механикадан "А", Электродинамикадан "А-", Квант Механикасидан "В+" олдим. Жуда оз сониялар қолди. Мени Рожерс Ҳоллдан чиқишимни сӯрашаяпти. Нафақат мендан, балким бутун студентлардан чиқишни илтимос қилишди. Ремонт қилишар эканлар. Шунга бугун Андрэникига ӯтаяпман. Бир ҳафтага. Уч кундан сӯнг эса Аппалачи тоғларига бормоқчимиз. Шунга балким бошқа бу ерга ёза олмайман.

Янгиликлардан, худо хоҳласа, 18 май куни висол оқшомини ӯтказамиз. Сенга бахт тилайман!